Эрдўған рафиқаси билан Бишкекка борди (видео)
Олам
−
10:34
2362Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 4 ноябрь куни давлат ташрифи билан Қирғизистонга етиб борди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Бишкек шаҳридаги “Манас” халқаро аэропортида Туркия раҳбари ва биринчи хоним Эмине Эрдўғанни Президент Садир Жапаров кутиб олган.
Ташриф доирасида Қирғизистон ва Туркия раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари, шунингдек, улар раислигида стратегик ҳамкорлик бўйича Олий кенгашнинг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Ташриф якунлари бўйича икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтириш ва давлатлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Томонлар қирғиз-турк ҳамкорлигига оид кенг кўламли масалаларни муҳокама қилади.
6 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 11-саммитида Туркия Президенти ҳам иштирок этади.
LiveБарчаси