Эрдўған НАТО Бош котиби билан Украинани муҳокама қилди

Олам 4088
image
-

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан телефон орқали суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмуриятининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида айтилган.

Маълум қилинишича, суҳбатда Эгей ва Шарқий Ўрта ер денгизи, Ливия ва Афғонистондаги воқеалар ҳамда Россия-Украина инқирозига урғу берилган минтақавий муаммолар муҳокама қилинган.

Президент Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркиянинг конструктив қадамлари ва қатъиятли даъватлари туфайли бугун Эгей денгизи ҳамда Шарқий Ўрта денгизда тинч муҳит ҳукм сурмоқда.

Давлат раҳбари Ливиянинг янги ҳукуматини мудофаа ва хавфсизлик соҳасида қўллаб-қувватлаш зарурлигига ишора қилиб, Туркия ўзи имзолаган тегишли шартномалар доирасида бу йўналишда ҳиссасини қўшаётганини таъкидлаган.

Туркия раҳбарининг таъкидлашича, Афғонистонни қўллаб-қувватлаш НАТОнинг имкониятлари ва салоҳиятидан фойдаланган ҳолда, энг самарали тарзда давом эттирилиши керак.

Туркия президенти Россия ва Украина ўртасидаги инқирозни Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва Минск келишувларига асосланиб, диалог орқали ҳал қилиш кераклигига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти 10 апрель куни Туркияга ташриф буюрди. Музокаралар доирасида ҳарбий ҳамкорлик ҳам муҳокама қилинган.

Зеленский билан музокаралардан сўнг, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия ва Украинанинг мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлиги бошқа мамлакатларга қарши йўналтирилмаганини айтган.

Шу билан бирга, Эрдўған Қримни Россиянинг ҳудуди деб тан олмаслиги ҳамда Украинанинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 161
Рейтинг: 2.9
t
×