Эрдўған Меркелга куч, ҳашамат ва бойликни англатувчи совғалар берди

Олам 3744
image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Германия канцлери Ангела Меркелга эсдалик учун тарихий қопламали кўзгу ва ва эски дубулға совға қилди. Бу воқеа турк-немис университети очилиш маросимидан сўнг бўлди, деб ёзмоқда Sozcu газетаси.

Нашрнинг маълум қилишича, кўзгу қимматбаҳо ашёлардан ишланган, дубулғадан эса саройларда фойдаланилган. 

“Меркелга тақдим этилган совғалар куч, ҳашамат ва бойлик маъноларини англатади”, деб ёзади нашр.

Меркел Истанбулга ишчи ташрифи давомида Эрдўған билан Ливия, Сурия, шунингдек, иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 97
Рейтинг: 3.1
t
×