Эрдўған Ғазони тиклаш учун фонд тузишни таклиф қилди
Олам
−
11 ноябр 2023 6278 1 дақиқа
Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) Ғазо секторини тиклаш учун маблағ йиғиладиган жамғарма яратиш ташаббуси билан чиқиши керак. Бу фикрни бугун, 11 ноябрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигасининг Ар-Риёдда очилган Яқин Шарқ ва Ғазо секторидаги вазиятга бағишланган навбатдан ташқари қўшма саммитида билдирди.
“Бизнинг фикримизча, ИҲТ доирасида Ғазони қайта тиклаш жамғармаси яратилиши керак”, деган Эрдўған.
Шунингдек , Президент унинг мамлакати ҳар қандай зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Иқтисодий ахборот агентлиги Ғазо ҳукумати Исроил мудофаа кучларининг тураржой ҳудудлари ва инфратузилма объектларига берган зарбалари оқибатида етказилган зарарни тахминан 3 миллиард долларга баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида Европа Иттифоқи Ғазо сектори аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами учун қўшимча 25 миллион евро ажратиши маълум бўлганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август