Эрдўған бирданига 3 нафар янги вазир тайинлади

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ҳукуматдаги бир қатор вазирларни алмаштирди. Бу ҳақда "Resmi Gazеtе" расмий нашри хабар берган.  

Манбага кўра, Эрдўған бирданига 3 та янги вазир тайинлаган. 

"Меҳмет Муш янги Савдо вазири этиб тайинланди, Деря Яник Оила ва ижтимоий хизматлар вазири бўлди. Янги Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазирлиги ташкил этилди, унга Ведат Билгин вазир этиб тайинланди", дейилган баёнотда. 

Эслатиб ўтамиз, Эрдўған Туркияда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият кескинлашаётгани учун Рамазон ойининг дастлабки икки ҳафтасида карантин чораларини кучайтирганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эрдўған

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг