Туркияда карантин кучайтирилди. Эрдўған бу ҳали ҳаммаси эмаслигини айтмоқда
Олам
−
15 Апрель 2021
4597Туркияда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият кескинлашаётгани учун Рамазон ойининг дастлабки икки ҳафтасида карантин чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда "Hürriyet Daily News" томонидан хабар берилган.
Ҳукумат узоқ масофаларга саёҳат қилишни, жамоат транспортида одамларнинг айрим тоифаларига ҳаракатланишни тақиқлайди, шунингдек, қуёш ботганидан кейин оммавий йиғилишни олдини олишга ҳаракат қилинади.
Журналистлар билан суҳбатда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ҳукумат яна узоқ масофаларга саёҳат қилишни тақиқлашини, шунингдек 65 ёшдан ошган ва 18 ёшгача бўлган одамлар учун жамоат транспортида ҳаракатланишини чеклашини айтган.
Шу билан бирга, Туркия Ҳукумати давлат идораларининг иш вақтини ўзгартиради, спорт ва кўнгилочар марказларни ёпади, шунингдек, тундаги комендантлик соатини узайтиради.
Янги қоидаларга кўра, комендантлик соати иш кунлари соат 19:00 дан (21:00 дан эмас) эрталаб 5:00 гача амалда бўлади. Ушбу даврда фавқулодда ҳолатлардан ташқари шаҳарлараро саёҳат қилиш тақиқланади.
Кафе, ресторан ва чойхоналар уйга етказиб бериш ёки олиб кетиш хизмати бўйича ишлайди.
Эрдўған, шунингдек, Рамазонда қуёш ботганидан кейин оломоннинг ифторлик қилишига ҳам йўл қўйилмаслигини таъкидлаган.
Мактаблар яна масофадан ишлашни бошлайди. Фақатгина кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш учун дарслар бундан истисно қилинган.
“Бундай чекловлар ёрдамида Туркия COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар ва ўлим сонини сезиларли даражада камайтиришга ҳаракат қилади”, деган Туркия раҳбари.
У ушбу қадамлар керакли натижаларга эришишга ёрдам бермаса, чораларни кучайтиришни истисно қилмаган.
"Агар биз режалаштирилган муддат ичида, икки ҳафта ичида яхшиланишга эришмасак, унда янада қатъий чоралар кўриш муқаррар бўлади", деб таъкидлаган Эрдўған.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 4,03 млнга етган. 34 734 киши касаллик қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь