Эрдўған АҚШнинг Сурияга қарши санкцияларни бекор қилишини ўта муҳим деб атади

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШнинг Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини ниҳоятда муҳим деб атади. Унинг фикрича, бу қарор ушбу мамлакат ва минтақадаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради. 

“Улар [АҚШ] ҳам санкцияларни бекор қилишини эълон қилишди. Бу Сурия ва минтақада барқарорликни таъминлаш учун ўта муҳим қадамлар”, дейди Эрдўған кеча, 21 май куни Будапештда ўтган Туркий Давлатлар Ташкилотининг норасмий саммитидан қайтгач. 

14 май куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Ар-Риёдда Сурия муваққат раҳбари Аҳмад аш-Шара билан музокара ўтказди ва бу икки давлат раҳбарларининг сўнгги 25 йилдаги илк учрашуви бўлди. Америка раҳбари мамлакати Ҳофиз Асад ва унинг ўғли Башар ал-Асад ҳукмронлиги даврида Дамашққа ўнлаб йиллар давомида киритилган санкцияларни бекор қилишни бошлашини маълум қилди

Эрдўған, шунингдек, Туркияда тақиқланган ва кучларининг бир қисми Сурияда жойлашган Курдистон ишчилар партиясини (КИП/PKK) қуролсизлантириш масаласи муҳокама қилинадиган яқин кунларни муҳим деб атади.  

“Келгуси кунларни жуда муҳим деб ҳисоблаймиз. Тегишли идораларимиз ўз ҳамкасблари билан биргаликда Сурия армияси таркибига барча қуролли гуруҳларни киритиш жараёнини кузатмоқда. Биз айниқса, Халқ мудофаа кучлари (ХМК/PYD) билан боғлиқ масалани диққат билан кузатиб борамиз”, дейди Туркия Президенти. 

Курдистон ишчилар партиясини (КИП/PKK) аввалроқ тарқатиб юборилганини ва қуролсизланганлигини эълон қилган эди. Туркия ва КИП/PKK ўртасидаги зиддият 1984 йилдан бери давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия санкция Ражаб Тойиб Эрдўған Туркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг