Эрдўған АҚШни террорчиларга ҳомийлик қилишда айблади

Олам 5237
image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ғарб давлатларини терроризмга қарши кураш масаласида аниқ позицияни эгаллашга чақирди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.

“Туркия билан, шу жумладан, НАТО доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга интилаётганлар террорчиларни қўллаб-қувватламасликлари керак”, деган Эрдўған.

Президент Туркиянинг антитеррор операцияларига АҚШнинг нохолис муносабатига эътибор қаратди. 

“Қандай бўляпти? Сиз PKK, YPG ва PYD террорчиларини қўллаб-қувватламаслигингизни билдиргандингиз. Сиз уларни нафақат қўллаб-қувватлаяпсиз, балки уларга ҳомийлик ҳам қиляпсиз”, деган Туркия етакчиси.

Президент Ироқ шимолида ўлдирилган турк фуқароларининг қони террорчиларга ҳомийлик қиладиган, уларни қўллаб-қувватлайдиган ва уларга ҳамдард бўлган ҳар бир кишининг қўлида, дея таъкидлади.

Эрдўған PKK террористик ташкилоти жангарилари томонидан Ироқнинг шимолида содир этилган яна бир хунрезлик – Туркияда турли йилларда террорчилар томонидан ўғирлаб кетилган 13 нафар тинч аҳолининг ўлдирилишига эътибор қаратди.

Эрдўғаннинг таъкидлашича, Туркия ҳукумати бу одамларни озод қилиш режасини узоқ вақт ишлаб чиққан, уларнинг баъзилари беш ҳатто олти йил олдин ўғирлаб кетилган ва бир кун олдин Pençe Kartal-2 (бургут панжаси) операцияси олдидан Ироқнинг Гара минтақасида PKK террорчилари томонидан ўлдирилган.

Президент 10 февралдан бери давом этаётган операциянинг биринчи босқичида Туркия Қуролли Кучлари Ироқ шимолида ўнлаб террорчиларни йўқ қилган.

“Туркия армиясининг қудрати кун сайин ўсиб бормоқда ва на террорчилар, на Анқара рақибларининг “пиёдалари” бунга қарши тура олмайдилар. Турк Қуролли Кучлари мамлакат ва халқ келажаги йўлида вақт ва макондан қатъи назар мустақил равишда операцияларни амалга оширадиган даражага этганидан фахрланамиз”, дея таъкидлаган Эрдўған.

Президентга кўра, Туркия фуқароларининг ўлдирилиши ортидан Анқаранинг Ироқ ва Суриядаги аксилтеррор операцияларига ҳеч ким қаршилик билдира олмайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 2.9
t
×