Эрдўған Аббос билан учрашди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг коммуникация идораси хабар берди.

Идора баёнотига кўра, 2,5 соат давом этган йиғилишда Исроил томонидан Фаластин ҳудудларида содир этилган қирғинлар, доимий сулҳ ва тинчликка эришиш учун қилиниши керак бўлган қадамлар ва долзарб воқеалар муҳокама қилинган.

Президент Эрдўған Туркиянинг Фаластиннинг адолатли даъвосини қўллаб-қувватлашда давом этишини, Исроилни тўхтатиш ва Исроилга халқаро босимни кучайтириш учун саъй-ҳаракатларни давом эттиришини айтди.

Туркия раҳбари Исроил Ғазода тинч аҳолини, жумладан, гўдакларни қирғин қилиш, бегуноҳ фаластинликларни кўчириш, мактаблар, шифохоналар, тинч аҳоли бошпана топган ҳудудларни отиб ташлаш, одамларни очлик ва ташналикка маҳкум этишда давом этаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, айрим Ғарб давлатларининг жим туриши ва Исроилга ёрдам беришда давом этиши қабул қилиниши мумкин эмас.

Президент Эрдўған Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва фаластинликларга инсонпарварлик ёрдамларининг узлуксиз етказилиши учун барча давлатлар, айниқса Ислом оламининг саъй-ҳаракатларини кучайтириши кераклигига эътибор қаратди.

Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам Аббоснинг бугун, 15 август куни Туркия Олий Миллат Мажлиси Бош Ассамблеясида нутқ сўзлашидан мамнунлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 13 августда Маҳмуд Аббос Москва яқинида жойлашган Ново-Огареводаги қароргоҳида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашганди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса ўтган ойда АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Фаластин Маҳмуд Аббос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made