Эрдўған ҲАМАС етакчисига ҳамдардлик билдирди (видео)
Олам
−
11 Апрель
7026Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хонияга ўғиллари ва невараларининг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда бюро ахборот хизмати хабар берди.
“ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хонияга Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған қўнғироқ қилиб, Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида етакчининг уч фарзанди ва уч набираси ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, Туркия Ташқи ишлар вазири Хокан Фидан ва Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Калин ҳам Хонияга ҳамдардлик билдирган. Эрдўғоннинг идораси ҳозирча маълумотга изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил ҳарбийлари томонидан Ғазо яқинидаги Аш-Шати қочоқлар лагерига берилган зарба оқибатида ҲАМАС бошчисининг уч ўғли – Ҳазем, Амир ва Муҳаммад ҳамда бир неча неваралари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси