Энрике Иглесиас жиддий касалликка чалинганини айтди

Маданият-санъат

image

Энрике Иглесиас пневмонияга чалингани ва шу туфайли 13 май куни Мексикада ўтказилиши режалаштирилган концертини бекор қилганини айтиб ўтди. У бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзар экан, бунинг учун томошабинлардан узр сўраган.

Жорий йилнинг апрель ойи охирида Энрике 13 май куни Мексикада концерт беришини эълон қилган эди. Тадбир учун эса барча чипталар сотилган. Аммо сўнгги дақиқада қўшиқчи уни бекор қилишга мажбур бўлган. 

“Ҳурматли мухлислар, бугун кечқурун Мексикадаги концертда иштирок эта олмаслигимдан жуда афсусдаман. Менда пневмония бор, шифокорлар тўлиқ дам олишни маслаҳат берди ва самолётга чиқишни тақиқлади. Очиғи, бу шоунинг бекор қилиниши, менга жуда кўп нарсаларни берган мамлакатда нимани англатишини тушунаман. Тез орада тузалиб, мухлислар олдига ажойиб формада қайтишимга умид қиламан. Минг бор узр сўраб, барча мухлисларимни қучиб қоламан”, деб ёзди Иглесиас ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, 1975 йилда дунёга келган Энрике машҳур испаниялик хонанда Хулио Иглесиаснинг 3-фарзанди ҳисобланади. 1995 йилнинг 21 ноябрь куни унинг илк “Энрике Иглесиас” деб номланган дебют альбоми чиққан ва тез фурсатда Испания, Португалия ҳамда Италияда катта шуҳрат қозонган. Альбом Энрикега “Гремми” мукофотини олиб келган. Эътиборли жиҳати, бу ўша пайтда инглиз тилида бўлмаган альбом учун энг яхши натижа эди. 

Катта машҳурлик олиб келган “Bailamos” қўшиғи сабабли Иглесиас кўплаб мукофотларни қўлга киритган.

У 2002 йилда “Escape” қўшиғига клип суратга олиш пайтида россиялик теннисчи Анна Курникова билан танишган ва маълум муддатдан сўнг оила қурган. 2017 йил 16 декабрда Энрике ва Анна Николай ва Люси исмли эгизак фарзандли, 2020 йилнинг  30 январь санасида Мария исмли қизчанинг ота онаси бўлган.

Севара Азимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

касаллик Мексика Энрике Иглесиас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг