Энг яхши аэропортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон борми?
Олам
−
12 Апрель
149272025 йилда дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтингида биринчи ўринни Сингапурдаги Чанги аэропорти эгаллади. Бу ҳақда Буюк Британиянинг дунё авиакомпаниялари ва аэропортларини баҳолаш билан шуғулланувчи Skytrax компанияси хабар берди.
2025 йилнинг энг яхши аэропортлари рейтингида пешқадам бўлган Чанги ушбу ўринга 13-маротаба лойиқ кўрилди. Аэропортнинг ўзига хос хусусиятлари кўп. Улардан энг асосийси – авиайўловчиларда ўз юкларини роппа-роса 48 соат олдин топшириш имкониятининг мавжудлигидир. Чангида савдо маркази, кўплаб ёпиқ боғлар, капалаклар маркази ва дунёдаги энг катта шаршара мавжуд. Аэропортда спа-салонлар, меҳмонхоналар, бадиий санъат асарларининг кўргазмалари, музей, кинотеатр ва динозаврларнинг тематик боғи жойлашган.
Иккинчи ўрин эса Қатарнинг Ҳамад халқаро аэропортига насиб этди. Кейинги поғоналарни Япониянинг Токио Ҳанеда ҳамда Жанубий Кореянинг Сеул халқаро аэропортлари банд қилган. Улардан Токиодаги ҳаво бандаргоҳи энг гавжум ва дунёдаги энг тоза аэропорт ҳисобланади. 5-6-ўринларни ҳам айнан кунчиқар мамлакат аэропортлари – Нарита ва Ҳонгконг эгаллаган.
Рейтингнинг кейинги қаторларида Париж, Рим, Мюнхен, Цюрих аэропортлари келтирилган. Истанбул аэропорти эса оилавий саёҳатлар учун энг қулай аэропорт сифатида рейтингда 14-ўринни эгаллади.
Бундан ташқари, Топ-20 ҳаво бандаргоҳлари қаторига Европанинг 9 та аэропорти киритилди. Париждаги Шарль де Голль аэропорти эса кетма-кет учинчи йил Европанинг энг яхши аэропорти дея тан олинган.
Ўзбекистонда ҳам кўплаб аэропортлар мавжуд. Аммо уларнинг бирортаси ушбу рейтингда қайд этилмаган.