Энг бой араб давлати банкротлик ёқасига келиб қолди

Олам 16340
image

Энг бадавлат араб давлатларидан бири Кувайт банкротлик ёқасига келиб қолди. 90 фоиз даромади углеводород экспортидан келадиган араб давлати

Бунга нефть нархининг пасайиб кетиши сабаб бўлди. Форс кўрфазидаги бой араб давлатининг 90 фоиз даромади углеводорд экспортидан келади.

Мамлакатда ноябрь ойида давлат хизматчиларига маош тўлаш билан муаммо юзага келиши мумкин. Захира фонди 6,54 млрд долларни ташкил қилади, жорий харажатлар эса 5,56 млрд долларни талаб қилади. Мамлакат Молия вазирлиги 80 фоиз ишчилар давлат секторида банд эканини эслатиб ўтди.

Мамлакат бюджети тақчиллиги молия йили якунланган 1 апрелда 69 фоизни, яъни 18,44 млрд долларни ташкил қилган. Миллий банк ушбу кўрсаткич ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизини ташкил қилишини маълум қилган. Бунгача бюджет профицити 4,8 фоизга тенг бўлган.

Bloomberg`нинг хабар беришича, Миллий банк прогнозларига кўра Кувайт бюджети тақчиллиги 46 млрд долларни ташкил қилиши мумкин. Бу ЯИМнинг 40 фоизига тенг бўлади.

Ҳукумат ва парламент вазиятдан чиқиш учун турли йўллар таклиф қиляпти. Молия вазирлиги жорий вазиятда келгуси авлодлар учун мўлжалланган 550 млрд доллар мавжуд бўлган захира жамғармасини қўлламаслик керак деб ҳисобламоқда. Вазирлик еврооблигациялар чиқариш тарафдори бўляпти. Парламент эса бундай таклифни рад қилди.

Миллий банк эса тезроқ чора кўриш кераклигини, бюджет дефицити ортиб бораётганини таъкидлаяпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 584
Рейтинг: 3
Теглар
t
×