Норбоева Қувайт Aмирининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
21 Декабрь 2023
4284Сенат Раиси Кувайт Давлати Aмири Шайх Навоф ал-Aҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.
Кеча, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Қувайт Давлати элчихонасига ташриф буюриб, Шайх Навоф ал-Aҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Сенат Раиси элчихонадаги таъзиялар китобига ҳам ўз сўзларини ёзиб қолдирди.
“Қувайт Давлати Aмири Шайх Навоф ал-Aҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ Aъло Ҳазратларининг вафоти тўғрисидаги хабар биродар Қувайт халқи қатори бизни ҳам чуқур қайғуга солди.
Ул зот Амирлик тараққиёти ва равнақи, халқининг фаровонлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ҳар томонлама юксалтириш йўлида бор куч ва имкониятини, ҳаётини бахшида этган, ўз Ватанининг чинакам фидойи фарзанди эди.
Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилиши ва жадал ривожига катта эътибор қаратиб келган давлат арбоби Шайх Навоф ал-Aҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ Aъло Ҳазратларининг порлоқ сиймоси ёдимизда абадий сақланиб қолади.
Aллоҳ Субҳонаҳу ва Таолодан марҳумнинг руҳини ўз раҳматига олишини, оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ато этишини сўраб қоламиз”, дейилади, Сенат Раиси таъзияномасида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь