Волейбол: Ўзбекистон Осиё чемпионатида медаллар учун курашдан чиқди

Спорт 1216
image

Япониянинг Чиба шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати баҳсларига старт берилди. Мусобақада 16 та жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда беллашувларга киришди.

Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичини Австралияга қарши ўйин билан бошлади ва имкониятни бой берди. Учрашувда “Яшил қитъа” вакиллари 25:16, 25:19, 25:19 ҳисобида зафар қучди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Хитой терма жамоаси Кувайтни 3:0 ҳисобида енгди.

Иккинчи турда эса, Ўзбекистон Хитой воллейболчиларига қарши кечган баҳсда 14:25, 18:25, 16:25 ҳисобида мағлубиятга учради. Австралия терма жамоаси вакиллари Кувайт вакилларини 25:21, 25:14, 25:9 ҳисобида таслим этди. Шу тариқа Ўзбекистон Осиё чемпионати медаллари учун курашдан чиқди. Кувайтга қарши сўнгги тур ўйини фақатгина расмиятчилик учун ўтказилади.

Маълумот учун, 2-турдан сўнг, Австралия терма жамоаси 6 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. 2-ўриндаги Хитой ҳисобида ҳам шунча очко бор. Ўзбекистон вакиллари эса қўшимча кўрсаткичларга кўра, учинчи поғонадан жой олган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 3.2
t
×