Энг бой 25 россиялик йил бошидан бери қанчага “қашшоқлагани” маълум бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Август ойи бошида Россиянинг энг бой 25 кишисининг умумий бойлиги 322,57 миллиард долларни ташкил қилди. Охирги саккиз ойда бу миқдор 60,25 миллиардга камайди. Бундай ҳисоб-китобларни Прайм нашри Bloomberg Billionaires Index миллиардерлар рейтингига таянган ҳолда келтирмоқда.

“Bloomberg” маълумотларига кўра, Россиянинг энг бой беш кишиси:

•    Владимир Потанин – 31,6 миллиард доллар. Йил бошидан буён у бойлигини 691 миллион долларга оширди.
•    Леонид Михельсон – 26,7 миллиард доллар. Охирги саккиз ой ичида у 5,73 млрд йўқотди.
•    Владимир Лисин – 22,5 миллиард доллар. Унинг бойлиги 5,5 миллиардга камайди.
•    Алексей Мордашов – 20,6 миллиард доллар Агентлик маълумотларига кўра, йил бошидан бери энг кўп йўқотиш унга тегишли – 8,2 млрд доллар.
•    Алишер Усмонов – 20,4 миллиард доллар. Унинг йўқотишлари 894 миллионни ташкил этди.

Потаниндан ташқари, Андрей Гурьев (2,58 миллиардга кўпроқ), Татьяна Бакалчук (1,15 миллиардга кўпроқ), Андрей Скоч (218 миллионга кўпроқ) ўз бойликларини оширишга муваффақ бўлган.

Мордашовдан ташқари Геннадий Тимченко (унинг бойлиги 5,81 миллиардга камайди), Роман Абрамович (-5,98 миллиард), Виктор Рашников (-4,92 миллиард) катта йўқотишларга учради.

Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланишидан бир кун олдин, 23 февраль куни РИА Новости “Bloomberg” миллиардерлар рейтингидаги энг бадавлат россияликларнинг умумий бойлиги (ўша пайтда 23 киши) 342,74 миллиард долларни ташкил қилганини ҳисоблаб чиққанди. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, йил бошидан буён бу миқдор ўша вақтда 32 миллиардга камайганди.


Мақола муаллифи

Теглар

миллиардер

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг