Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Умид Маҳмудович Мамадаминов Энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Умид Мамадаминов тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 

У 1983 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Шунингдек, 2013-2015 йилларда АҚШда яшил энергетика йўналиши магистратурасида таҳсил олган.

Мамадаминов 2015 йилдан 2018 йилгача АҚШда йирик муҳандислик консалтинг компанияси STANTEC'да, 2018 йилда эса ловия, дуккакли экинлар ва нўхат етиштириш ҳамда экспорт қилишга ихтисослашган Evergreen Agriculture компаниясида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Энергетика Умид Мамадаминов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made