Энди юк машиналаридан пул ундирилади

Жамият

image

2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамалари учун йўл йиғими жорий этилади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди. 

Ўзбекистон Республикасининг 886-сонли Қонуни билан 2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамалари учун табақалаштирилган йиллик 1,7-3,4 млн сўм (БҲМнинг 5-10  баравари) миқдорда “йўл йиғими” жорий этилади. 

Юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғим Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ундирилиши кўзда тутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкалари белгиланган товарларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

юк машиналари йўл йиғими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made