Тошкентга бир сутка давомида юк машиналари киритилмайди
Жамият
−
09 Апрель
5269Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар берди.
Чекловлар бугун, 9 апрель куни соат 17.00 дан эртага, 10 апрель соат 17.00 гача амал қилади. ИИББ бундан пойтахтда хавфсизлик чораларини кўриш мақсад қилинганини айтди.
Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг Рамазон ҳайити байрамини осойишта ва юқори кайфиятда ўтказишга бағишлаган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган ва унда Рамазон ҳайити байрамининг биринчи куни (10 апрель) республикадаги барча жамоат транспорти воситалари соат 4:00 дан 10:00 га қадар аҳолига бепул хизмат кўрсатиши белгиланганди. Шунингдек, эртага, 10 апрель куни Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент метрополитени соат 04:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатиши маълум қилинди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь