Энди ўзбекистонликлар халқаро курьерлик жўнатмалари учун божхона бадали тўлайди

Жамият

image

2025 йилнинг май ойидан бошлаб халқаро курьерлик жўнатмаларидан буюртма қилинганда 1 кг юк учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи – 7500 сўм миқдорида йиғим тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январь куни қабул қилинган “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 55-сон қарорида сўз боради.

Маълум қилинишича, қарор билан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди:

  • товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдори божхона органлари томонидан ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг тахминий қийматидан келиб чиқиб белгиланади.
  • товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкалари ўзаро мувофиқлаштирилди;
  • божхона органларининг иш вақтидан ташқари божхона расмийлаштируви учун йиғим миқдори 8 баробарга камайтирилди. Яъни, БҲМнинг 2 бараваридан 25 фоизга туширилди;
  • божхона ҳудудида ва ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимларида ундириладиган йиғим миқдори 2 баробарга пасайтирилди;
  • дастлабки декларациялаш амалга оширилганда ундириладиган йиғимга 20 фоиз миқдорида чегирма тақдим этилади.
  • транзит божхона режими учун БҲМнинг 25 фоизи миқдорида йиғим белгиланди;
  • халқаро курьерлик жўнатмаларининг 1 кг учун БҲМнинг 2 фоизи миқдорида йиғим белгиланди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2024 йил 28 декабрь куни имзолаган “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан Ўзбекистонда 60 турдаги маҳсулотларга божсиз импорт режими узайтирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона жўнатма курьерлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг