60 турдаги маҳсулотларга божсиз импорт режими узайтирилди
Жамият
−
02 Январь
6083Ўзбекистонда 60 турдаги маҳсулотларга божсиз импорт режими узайтирилди. Бу ҳақда Президент 28 декабрь куни имзолаган “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда сўз боради.
Фармон билан истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сонли ва 2023 йил 23 мартдаги ПФ-41-сонли Президент фармонлари асосида божхона божининг нол ставкаси қўлланаётган товарлар учун ушбу имтиёзнинг муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилди.
Бир йил давомида божсиз олиб кириш мумкин бўлган товарлар рўйхатига балиқ, сарёғ, маргарин, қаймоқ, қуюлтирилган сут, тухум, банан, кофе, чой, ун, йогурт, пишлоқ, творог, қандолат маҳсулотлари, мураббо, алкоголсиз ичимликлар, соч учун воситалар, айрим гигиеник товарлар ва бошқалар киради. Шунингдек, янги ёки қуритилган хурмо, анжир, ананас, авокадо, гуава, манго, кокос, олма, нок, беҳи каби меваларнинг ҳам божсиз импорти давом этади.
LiveБарчаси