Энди Тейлор Свифт лирикаси университетда ўқитилади
Маданият-санъат
−
16 Август 2023
4182Бельгиядаги Gent университети Тейлор Свифт дискографиясининг адабий хизматларига бағишланган янги адабиёт курсини очмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Маълумотларга кўра, университетда шу йил куздан “Адабиёт: Тейлор версияси” номли курс ўқитилади. Доцент Элли Маккаусленд ушбу курсга раҳбарлик қилади.
Маккаусленд — поп-юлдузнинг мавзу, тасвир ва тилдан фойдаланишини ёзувчилар, жумладан Сильвия Плат, Чарльз Диккенс ва Уильям Шекспир билан солиштирадиган “Swifteature” блоги муаллифи. У ўрта асрлар давридан то Виктория давригача бўлган адабиётни ўрганишда Свифт ижодидан фойдаланади.
“У ўз мусиқасида каноник адабий матнларга тез-тез ишора қилади. Свифтнинг ишидан трамплин сифатида фойдаланиб, биз бошқа мавзулар қаторида адабий феминизм, экотритизм, фан тадқиқотлари ва антиқаҳрамон каби мавзуларни ўрганамиз”, деб тушунтирди курс раҳбари.
Маккаусленднинг билдиришича, Свифтнинг қўшиқ ёзиши бир мунча вақт илмий таҳлилга арзийдиган мавзу сифатида унинг хаёлида бўлган. Лекин фақатгина ўтган йилнинг кузида Свифтнинг сўнгги “Midnight” альбоми чиқиши билан бу ғояни ҳақиқатга айлантиришга қарор қилган.
“Бу альбомда “Буюк уруш” деб номланган қўшиқ бор. У Биринчи жаҳон урушидаги даҳшатли воқеаларга ишора қилиб ёзилган. Қўшиқ мени Сильвия Платнинг “Дада” шеъри ҳақида ўйлаб кўришга ундади. Ундаги тарихий оғриқ ва урушнинг метафора сифатида ўзлаштирилиши (севги ва йўқотиш) ажойиб. Сўнгра мен бошқа адабий параллеллар ҳақида ўйлай бошладим ва бу йўналиш шундан келиб чиқди”, деб тушунтирди Маккаусленд.
Билдирилишича, бу Европада очилган Свифт ижодини ўрганувчи биринчи курс. Аммо унинг шеърий нақоратлари аллақачон Қўшма Штатлардаги бир нечта коллежларда ўқитилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йил ёзда Америка поп мусиқасининг икки ёрқин юлдузи – Тейлор Свифт ва Бейонсе ўзларининг гастроллари билан Америка шаҳарларига катта фойда келтирмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь