Энди tax free нақд пулда ҳам қайтарилади
Жамият
−
20 Ноябрь 1004 2 дақиқа
Эндиликда хорижий мамлакатлар фуқаролари томонидан Ўзбекистондан харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғи (tax free) нақд пулда ҳам қайтарилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугун, 20 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда сўз борган.
Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 февралдан бошлаб чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш уларнинг хоҳишига кўра нақд пул шаклида амалга оширилиши мумкин.
Қолаверса, 2026 йил 1 мартдан бошлаб Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
• Туристик стартапларни – янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ҳар йили энг яхши 10 тагача лойиҳаларга субсидиялар ажратилади;
• меҳмонхоналарнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатда назарда тутилган халқаро эътироф этилган “яшил” сертификатларни олиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;
• 2026 йил 1 апрелдан бошлаб халқаро конференциялар ва тадбирларни (MICE туризм) ташкил қилиб, унга камида 100 нафар чет эллик туристни жалб қилган тадбиркорлик субъектларига ушбу тадбирларни ташкил қилишда улар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларининг 50 фоизини қайтариш тартиби жорий этилади.
Live
Барчаси