Энди ортиқча тўланган солиқ фоиз билан қайтарилади
Жамият
−
13 Февраль 2020
4129Ўзбекистонда эндиликда солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган солиқ суммасига фоиз тўланади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжатга асосан бу тизим 2020 йил 1 мартга қадар амалиётга татбиқ этилади.
Лойиҳада солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган солиқ суммаси белгиланган муддатда қайтарилмаган ҳолда ушбу сумма учун солиқ тўловчига бюджет ҳисобидан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда фоизлар тўлаш тартиби назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги.
Шунингдек энди солиқ тўловчиларга ички бозорда сотган маҳсулоти бўйича қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш амалиёти йўлга қўйилади.
Лойиҳада ички бозорда сотган маҳсулоти бўйича қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартибини белгилаш назарда тутилади.
LiveБарчаси