Энди мансабдорлар хизмат машинасини кўнгли тусаганда алмаштирмайди
Жамият
−
01 Май 2021
5833Давлат амалдорларининг хизмат машиналарини янгисига алмаштириши ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга ўтказиб бериши учун чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Қарорга мувофиқ, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларини янгисига алмаштириш ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга ўтказиб бериш автотранспортдан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспорт воситалари бундан мустасно).
Қарорга кўра, давлат ташкилотларида фойдаланишда мавжуд бўлган хизмат авторанспортлари икки ой ичида хатловдан ўтказилади ва белгиланган меъёрлар бўйича лимитдан ортиқча бўлган хизмат автотранспортлари рўйхати шакллантирилади.
Шакллантирилган рўйхат асосида ортиқча хизмат автотранспорт воситалари 2021 йил 1 августга қадар электрон аукцион савдоларига қўйилади.
Бундан ташқари, давлат органлари ходимларининг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадларида фойдаланганликлари учун компенсация тўлаш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси (уч ой муддатда) ишлаб чиқилади.
Аввалроқ, вазирлар ва ҳокимлар энг кўпи билан неча пуллик автомобилларни хизмат машинаси сифатида харид қилиши мумкинлиги белгилангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь