Энди инсон аъзоларини трансплантация қилишга мажбурлаганлар 8 йилгача қамалади
Жамият
−
24 Июнь 2022 6641 1 дақиқа
Инсон аъзоларини трансплантация қилишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти имзолаган қонунда белгиланган.
Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаганлик учун жавобгарлик белгиланди ва бу қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси билан шуғулланганлик, шунингдек уларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди.
Мазкур жиноятлар билан боғлиқ дастлабки тергов ички ишлар органлари томонидан олиб борилади.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь