Энди фақат давлат гранти квоталари белгиланади

Жамият

image

2021-2022 ўқув йилидан фақат давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари белгиланади. Тўлов-контракт бўйича қабул квотасини ОТМлар мустақил белгилайди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар берди.

Ўзбекистон Президентининг қарорига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар:

•    олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларида фақат давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини белгилаш;

•    тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичларини олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш. Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим;

•    иқтидорли талабаларни нодавлат олий таълим ташкилотларида ҳам давлат гранти асосида ўқитиш;

•    алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим соҳаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартибини жорий қилиш бўйича Ҳукуматга асослантирилган таклифларни киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ квота

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг