Энди деҳқончиликка мўлжалланган ерни ижарага беришда ҳоким қарори талаб қилинмайди

Жамият

image

Кеча, 24 март куни Ўзбекистон Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш тартиби бекор қилинди.

Илгари ижара шартномаси тузилмасдан аввал ҳоким қарори қабул қилиниши керак эди.

Шунингдек, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ер

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг