Энди аёллар ҳам катта сиғимли автобусларни бошқариши мумкин
Жамият
−
13 Февраль
3168Ўзбекистонда аёллар катта сиғимдаги автобус ва электробусларни бошқаришлари учун ҳуқуқий асос яратилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги тегишли қарорига мувофиқ ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори 2-иловаси 27-банди ҳамда 3-иловаси 5-банди ўз кучини йўқотган.
Шу тариқа аёлларга қуйидаги йўналишлар бўйича меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳуқуқий асос яратилди:
- юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариш;
- йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш.
"Эски нормаларнинг бекор қилиниши билан аёлларга қўшимча касб ва соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бориши учун ҳуқуқий асос мустаҳкамланди. Шунингдек, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш ва катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга аёлларни жалб этиш имконияти яратилди", дейилади вазирлик хабарида.
Маълум бўлишича, замонавий автотранспорт воситаларининг техник хусусиятлари аёлларга ушбу соҳаларда қулай ва соғлиқларига зарарсиз меҳнат фаолиятини олиб бориш имконини беради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь