Энди абитуриентлар аввал имтиҳон топшириб, кейин ОТМни танлайди
Жамият
−
04 Июль 2023
178862024/2025 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар аввал тест синовларини топшириб, кейин олий таълим муассасасини танлайди. Бу бўйича Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, умумтаълим фанларидан халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар ҳам давлат ОТМга қабул қилишда инобатга олинади.
Қарорда келтирилишича, 2023/2024 ўқув йилидан абитуриентларга “давлат гранти” ёки “таълим йўналиши” устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь