Энди ҳар йили камида 200 нафар ўзбекистонлик қиз хорижга ўқишга юборилади

Жамият

image

Жорий йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистондаги шароити оғир оилаларнинг камида 200 нафар қиз фарзанди “Ёрқин келажак” лойиҳаси доирасида хорижга ўқишга юборилади. Бу ҳақда бугун, 7 март куни Кўксарой қароргоҳида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди. 

“Бу йил шароити оғир оилалардаги иқтидорли ёшларни хорижда ўқитиш бўйича “Ёрқин келажак” лойиҳасини бошлаяпмиз. Ушбу лойиҳа доирасида камида 200 нафар қизимиз ҳар йили дунёнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади”, деди Президент.

Билдирилишича, бу йил 250 минг нафар қиз олий таълимга қамраб олинади. Бу 2017 йилга нисбатан 3,5 карра кўп. Натижада ҳар бир маҳалладан 25-30 нафар хотин-қиз олийгоҳларда таълим олиш имконига эга бўлади. Бунинг учун Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳар бир мактабда юқори синфда таълим олаётган қизлар билан ишлашни индивидуал ёндашув асосида ташкил этиб, уларни олийгоҳларга тайёрлайди.

Шунингдек, тадбирда кейинги йилларда хотин-қизларнинг сифатли таълим олишига алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Мамлакатдаги 203 та олийгоҳ талабаларининг 52 фоиздан ортиғини хотин-қизлар ташкил этмоқда.Ўтган йилнинг ўзида магистратурада ўқиётган 15 мингга яқин хотин-қизларга 100 миллиард сўмга яқин контракт пули тўлаб берилган. Ҳозирги вақтда 6 минг 200 дан ортиқ хотин-қизлар илмий фаолият билан шуғулланмоқда, илмий ишланмаларнинг 25 фоизини олима аёллар яратмоқда. Уларнинг орасида халқаро даражада эътироф этилаётган илм-фан вакиллари бор. Масалан, таниқли микробиолог олима Дилфуза Эгамбердиева шўрланган тупроқда серҳосил экинлар етиштириш бўйича олиб борган илмий тадқиқотлари учун UNESCO'нинг нуфузли Карлос Финлей халқаро мукофотига сазовор бўлди


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев аёллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг