Эмма Радукану WTA рейтингида кўтарилди

Спорт 921
image

US Open-2021 чемпиони Эмма Радукану дунёнинг энг кучли 20 нафар теннисчиси қаторидан ўрин олди. У жорий йилнинг 8 ноябрида янгиланган WТА рейтингида 20-ўринни эгаллади.

Шу тариқа, 18 ёшли Радукану Буюк Британия теннисчилари орасида ушбу натижага эришган бешинчи спортчига айланди. Ундан аввал 20 талик рейтингда Виржиния Уэйд (1975), Сью Баркер (1977), Жо Дьюри (1984) ва Йоанна Конта (2017) жой олган эди.

Аввалроқ, Радукану Instagram ижтимоий тармоғида фаолияти давом этаётган аёл теннисчилар орасида 2 миллиондан ортиқ обуначи тўплаган бешинчи ракетка устаси сифатида қайд этилганди. WTA вакилаларидан фақатгина Серена Уильямс (13,6 миллион), Санья Мирза (7,9 миллион), Наоми Осака (2,9 миллион) ва Эжени Бушар (2,1 миллион) ушбу натижага эришган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида британиялик Эмма Радукану сенсацион тарзда US Open мусобақасида ғолиб бўлганди. У ҳал қилувчи баҳсда канадалик Лейла Фернандесни 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 3.2
t
×