Элнур Абдураимовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Элнур Абдураимовнинг келгуси жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

Абдураимов 5 март куни Мексикада, рейтингда ўзидан юқори турган, америкалик боксчи Дениель Гарсияга қарши рингга чиқади. Ўзбекистонлик боксчи ушбу тўқнашувда ғалаба қозонса, рейтингда анчагина юқорига кўтарилади ва чемпионлик камари учун жангга яқинлашади.

Гарсия-Абдураимов жанги Мексиканинг Zanfer промоутери томонидан ташкил этилади. Баҳс Тихуана шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Элнур Абдураимов профбоксда умумий 10 та жанг ўтказиб, баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонган. 9 та тўқнашувда рақибларини нокаутга учратган. Мағлубият нималигини билмайдиган Гарcия 14 та жангда рақибларини доғда қолдирган. Мексикалик чарм қўлқоп устаси 11 та тўқнашувда муддатидан аввал зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

Элнур Абдураимов профессионал бокс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг