Элнур Абдураимов мексикалик рақибини биринчи раундда нокаутга учратди (видео)

Спорт 14075
image

Бугун, 29 июль куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Элнур Абдураимов АҚШда ташкил этилган  “Golden Boy Fight Night”  бокс кечасида мексикалик Леонел Моренога қарши жанг ўтказди.

Қайд этиш керак, ушбу жанг вакант бўлиб турган “IBF North American”  камари учун ташкил этилди.

10 раундга мўлжалланган жанг 1-раунддаёқ якунланди. Элнур Абдураимовнинг чап қўлда рақиб танасига берган кучли зарбасидан сўнг мексикалик боксчи оғриқдан йиқилди ва жангни давом эттира олмади. Шу тариқа ушбу тўқнашув Элнурнинг муддатидан олдин қўлга киритган ажойиб ғалабаси билан якунланди.

Маълумот учун, мексикалик чарм қўлқоп устасига қарши баҳс Абдураимовнинг профессионал фаолиятидаги10-жанг бўлди. Эътиборлиси, ўзбекистонлик боксчи ушбу жангларининг барчасида ғалаба қозонган. У жангларнинг тўққизтасида муддатидан олдин зафар қучган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 289
Рейтинг: 3.1
t
×