Бокс: Элнур Абдураимовнинг вазнида Олимпиада чемпиони аниқланди

Спорт 2712
image

Бугун, 8 август куни Токио шаҳридаги “Kokugikan arena”да Олимпия ўйинларининг бокс бўйича финал жанглари ўтказилмоқда. 

Элнур Абдураимов иштирок этган -63 кг вазн тоифасида ўтказилган финал жангида кубалик боксчи Энди Круз Олимпия чемпионлигини қўлга киритди. У рақиби америкалик Кишон Девисни 4:1  ҳисобида таслим этди ва Куба бокс терма жамоасига 4-олтин медални тақдим этди. Бунга қадар, Рониэль Иглесиас (-69 кг), Арлен Лопес (-81 кг) ва Хулио ла Круз (-91 кг) чемпионликни қўлга киритган эди. 

Ушбу дивизионда рингга кўтарилган Элнур Абдураимов чорак финалда арманистонлик Ованнес Бачковга мағлуб бўлган ва Олимпиадани тарк этганди.

Аввалроқ, Райхона Қодированинг вазнида ирландиялик Келли Харрингтон Олимпия ўйинлари чемпионига айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун шунингдек, Баҳодир Жалолов Олимпиада чемпионлиги учун америкалик Ричард Торресга қарши рингга кўтарилади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 2.9
t
×