Элнур Абдураимов чорак финалда мағлуб бўлди

Спорт

image

Токио Олимпиадасининг бокс бўйича -63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элнур Абдураимов ўз юришини чорак финалда якунлади. Абдураимов Арманистон вакили Ованнес Бачковга қарши рингга кўтарилиб, имкониятни бой берди.

Жангнинг барча раунди Бачков ҳисобига ёзилди ва очколар ҳисобига кўра, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, Элнур Абдураимов Рио Олимпиадасида иштирок этмаган, сўнгги Осиё чемпионатида бронза медални қўлга киритган.

Бунга қадар тошкентлик боксчи Мўғулистон вакили Чинзориг Баатарсух ва тожикистонлик Баҳодир Усмоновни мағлубиятга учратган эди. 

Тошкент вақти билан 13:00 да Райхона Қодирова бразилиялик Беатрис Феррейрага қарши жанг қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Элнур Абдураимов Бокс Токио-2020

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг