Электромобилларни Ўзбекистонга вақтинча олиб кириш учун йиғим бекор қилинади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Фуқаролар электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида кўриб чиқилган қонунда белгиланмоқда.

Депутатлар томонидан кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Cолиқ Kодексига ўзгартиpuш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексига ўзгартириш киритиш назарда тутилган.

Қайд этилишича, лойиҳада тадбиркорлик субектларини янада қўллаб-қувватлаш, коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш ҳамда аҳоли даромадларини оширишга қаратилган нормалар ўз аксини топган.

Шу билан бирга, қонун лойиҳаси билан электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этилиши назарда тутилган.

 

Камола Амирова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

электромобил

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг