“Свет” учун тўловлар ҳисобга икки баравар кўп бўлиб тушаётганига изоҳ берилди
Жамият
−
07 Июль
22766Электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар кўп пул ҳисобланаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, айни пайтда тўлов тизимлари билан боғлиқ техник носозлик кузатилганлиги сабаб тўлов амалга оширилганда, истеъмолчи балансида тўлов қолдиғи кўпроқ кўрсатилиши кузатилмоқда. Ҳозирда биллинг тизими орқали электр энергияси учун тўловлар хатосиз қабул қилинмоқда ҳамда баланс қолдиқлари тўғри шакллантирилмоқда.
Корхона носозликлар тез фурсатда бартараф этилишини билдирган. Шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси ҳисоби кўрсаткичлари тўғрисида аниқ ва тўғри маълумотларни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг расмий веб-сайтидаги Шахсий кабинет орқали олишлари тавсия қилинган.
LiveБарчаси