Хушхабар: тадбиркорларга “свет” лимити бўйича енгиллик берилади

Жамият

image

Ўзбекистонда тадбиркорлардан энди электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари (20%) миқдорида тўлов ундирилади. Бу ҳақда 2024 йилнинг 27 декабрь куни қабул қилинган ҳукумат қарорида сўз боради.

“85. Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида тўлов ундирилади”, дейилади ҳукумат қарорида.

Масалан, шартнома бўйича тадбиркор бир ой давомида 100 минг кВт соат электр энергияси ишлатиши белгиланган бўлса, у 120 минг кВт соатгача бўлган электр энергияси учун тўловни олдинги нархда, яъни шартномада кўрсатилган 100 минг кВт соат учун белгиланган нархда тўлайди. Шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортиқ электр сарф қилинганда эса тадбиркор ортиқча ишлатилган электр энергияси учун 20 фоиз қиммат нархда тўловни амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 20 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолишнини, агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр тадбиркорлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг