Элдор Шомуродовга Италиянинг иккита клуби даъвогарлик қилмоқда

Спорт 23386
image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга А Сериянинг иккита клубидан қизиқиш бор. Бу ҳақда журналист, инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, “Торино” ва “Болонья” клублари 27 ёшли ўзбекистонлик футболчини “Рома”дан сотиб олиш шарти билан ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ, Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминов мижозининг Рим клубини тарк этишини маълум қилган эди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг ёзида "Рома" Элдор Шомуродов учун "Женоа"га 18 миллион евро тўлаган эди. Ўтган мавсумда 27 ёшли Шомуродов “Рома” таркибида Италия А сериясининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда, “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1447
Рейтинг: 3
t
×