Эквадорда бурама осмонўпар бино қурилади (фото)

Бу қизиқ

image

Эквадор пойтахти Китода халқаро қурилишда ҳам камдан-кам учрайдиган бурама конструкцияли осмонўпар бино қурилади. Бу ҳақда “Dezeen” сайти хабар берди.

Унга кўра, мазкур бино бошқаларидан мураккаб конструкциядан ташкил топгани, иншоотнинг ташқи томонида табиий тошлардан фойдаланилгани, деразаларга эса махсус қатламлар қоплангани билан фарқ қилади. Бино ҳам турар-жой, ҳам офислар учун мўлжалланган. Дизайн жиҳатидан органик характерга эга бўлиши кутилмоқда.

“Осмонга қараб ўсиб бораётган Кито шаҳрида яна бир янги ва мураккаб бўлган бурама бинони қуриш, албатта, яхши ҳолат. Биз қураётган бинода табиийликка кўпроқ эътибор бердик. Унинг пастки қисми кенг бўлсада, тепага қараб қисқариб боради. Осмонўпар бинонинг шакли табиий ёруғлик ва қўшни иморатларнинг кўринишини тўсиб қўймайдиган тарзда ишлаб чиқилган”, дейди лойиҳа муаллифлари.

Бинонинг жойлашуви ҳам шаҳар марказида бўлиб, 67 гектардан иборат бўлган “La Karolina” боғи ёнида жойлашган. Шунингдек, уни қуриш босқичидан бошлаб фойдаланишга топширгунга қадар чиқадиган чиқиндилар қайта ишлаб чиқариш учун алоҳида заводларга юборилади ва улардан бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эквадор осмонўпар бино конструкция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг