Эктор Купер нега Тошкентга келди?
Спорт
−
06 Март 2023
15271Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи аргентиналик Эктор Купер айни кунларда Тошкентда бўлиб турибди. Бу ҳақда ЎФА медиа раҳбари Даврон Файзиев ўз саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, аргентиналик мураббий ва унинг ёрдамчиси Антонио Сариоглу U-20 Осиё чемпионати ўйинларини томоша қилиш учун Тошкентга келган.
“Купер ҳозирда Сурия терма жамоасини бошқармоқда ва шу мамлакатнинг ёшлар жамоасидаги номзодлар ўйинини кўргани келган. Аслида Тошкентни соғинган шекилли”, дейилади Файзиев хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер 2018-2019 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган. Купер бошқарувида Ўзбекистон терма жамоаси 17 ўйинда 7 ғалаба, 4 дуранг ва 6 бор мағлубият қайд этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь