Эксперт 2021 йилнинг энг фойдали валютаси қайси бўлишини айтди

Фойдали

image

2021 йилда омонлатларни сақлаш учун энг яхши хорижий валюта евро бўлади. Чунки Европа иқтисодиётининг тикланиш динамикаси ушбу валютанинг ўсишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда "БКС Мир инвестиций" компанияси таҳлилчиси Михаил Зельцер РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилган. 

"Европа иқтисодиёти ўсиш тезлиги Америка иқтисодига қарагандан тез бўлади. Иккинчидан Америка фискал дастурлари оқибатида доллар девальвацияга учрайди. Шу сабабли ҳам евро 2021 йилнинг биринчи ярмидаёқ долларга нисбатан 1,3 баравар ўсиши мумкин. Агар сиз омонатингизни хорижий валютада сақламоқчи бўлсангиз - Евро яхши валюта бўлиши мумкин”, дейди Зельцер.

Экспертнинг фикрига кўра, ўрта узоқликдаги муддатларда резерв валюта сифатида евродан ташқари юань ва иена ҳам истиқболли валюта бўлиши мумкин. 

Бундан ташқари, ушбу даврла БРИКС давлатлари валюталари ҳам ўсиши мумкин. Айниқса, ранд ва рупия. 


Мақола муаллифи

Теглар

валюта

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг