Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ОТМга қабул тартиби ўзгарди
Жамият
−
08 Июнь 2021
8381Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Хусусан, қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилган:
- эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш тартибини жорий этилади;
- олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериладиган кам таъминланган оила тушунчаси мезонларини аниқлаштирилади;
- тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга электрон шаклда мурожаат қилиш имкониятини берилади;
- олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериладиган хотин-қизлар доирасини кенгайтирилади;
- тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш жараёнини Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамгармасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси билан боғланади;
- оиланинг эҳтиёжмандлик даражаси “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлаш тартиби жорий этилади.
Белгиланишича:
- тавсиянома белгиланган мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади;
- тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилади;
- олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бир йил муддатга берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган, жорий йилнинг 3 июнидан кучга кирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь