Дзюдо ва кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Спорт

image

Бугун, 21 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Юнусобод спорт мажмуаси” ҳамда “Универсал” спорт саройида икки яккакураш спорт турлари – дзюдо ва кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Жорий йилнинг 21-23 декабрь кунлари “Юнусобод спорт мажмуаси”да ўзбекистоннинг энг кучли дзюдочилари мамлкат ғолиблиги учун баҳс олиб боради. Унда Токио-2020 совриндори Давлат Бобоновдан ташқари барча етакчи ва номдор спортчилар иштирок этади. 1-кунги баҳсларда эркаклар -60 ва -66 кг, қизлар эса 48, 52 ва 57 кг вазн тоифаларида беллашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги беллашувларда Диёра Келдиёрова, Шукуржон Аминова, Сита Кадамбаева, Сардор Нуруллаев, Камрон Нуруллаев ва Муҳриддин Тиловов сингари кучли дзюдочилар татамига чиқди. Финал баҳслари соат 17:00 да (Тошкент вақти) бошанади.

Шунингдек, “Универсал” саройида эркин ва юнон-рум кураши бўйича мамлакат биринчилиги старт олади. 21-24 декабрь кунлари ўтадиган мусобақада бугун соат 16:00 да тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Дзюдо Спорт курашлари

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг