Дуров iPhone фойдаланувчиларини “қуллар” деб атади 

Технология

image
0:00
0:00
download

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Apple компанияси смартфонларининг камчиликлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги каналида ёзган.  

Россиялик тадбиркорнинг сўзларига кўра, Apple’нинг бизнес модели ўзларини компаниянинг экотизимида қулфланган деб топган мижозларга ортиқча нархдаги эскирган қурилмаларни сотиш асосида қурилган. 

“Ҳар сафар иловамизни синаб кўриш учун iPhone’дан фойдаланганимда, мен ўзимни ўрта асрларга тушиб қолгандай ҳис қиламан”, деб ёзган Дуров. 

Бундан ташқари, у ушбу 60 Гцли қурилмалардаги дисплейлар баъзи Android гаджетларида ишлатиладиган 120 Гцли экранлар билан рақобатлаша олмаслигини таъкидлаган. Telegram асосчисининг сўзларига кўра, ушбу смартфонларнинг энг ёмон томони шундаки, улар фақат App store’да мавжуд бўлган дастурларни ўрнатишга имкон беради. 

“iPhone’га эга бўлиш сизни Apple’нинг “рақамли қули”га айлантиради”, деб қўшимча қилган Дуров. 

Аввалроқ, Samsung Electronics дунёдаги энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчи мақомини тиклаб, Apple’ни ортда қолдиргани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Павел Дуров

Баҳолаганлар

441

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг