Samsung Apple’ни ортда қолдирди 

Технология 8949
image
-

Samsung Electronics дунёдаги энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчи мақомини тиклаб олди.  

Жорий йилнинг биринчи чорагида Жанубий Корея компанияси 76,5 миллион дона смартфон етказиб берди ва бозорнинг 22 фоизини эгаллади. 

Apple 52,4 миллион дона смартфон сотди ва 15 фоиз улуш билан иккинчи ўринга тушди. 

Хитойнинг Xiaomi компанияси 49 миллион дона смартфон сотди ва 14 фоиз бозор улушини эгаллаб, учинчи ўриндан жой олди. Xiaomi'нинг чораклик юки бирданига 62 фоизга ўсди ва бу компания тарихидаги энг яхши натижа демакдир. 

Энг йирик ишлаб чиқарувчилар рўйхатидан кейинги ўринларни Хитойнинг Oppo ва Vivo компаниялари эгаллади. 

Huawei эса Honor бренди сотилгандан сўнг энг йирик ишлаб чиқарувчилар рўйхатидан еттинчи ўринни эгаллади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 465
Рейтинг: 3
Теглар
t
×