Дўрмонга ўт кетди (видео)
Жамият
−
24 Март
28463Бугун, 24 март куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Дўрмон МФЙда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 18:26 да Тошкент вилояти, Қибрай тумани Дўрмон МФЙ Маърифат кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 18:28 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 19:33 да ўраб олинган.
“Айни дамда бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, воқеа жойига Тошкент вилояти ва туман ФВБ раҳбарияти етиб борган.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятидаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
18:15