Андижонда ҳам ёнғин бўлди
3-саҳифа
−
24 Март
2630Бугун, 24 март куни Андижон вилоятидаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 10:30 да Андижон шаҳар “Мустақиллик” МФЙ Е.Ашуров кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:34 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 10:37 да ўраб олинган ва 10:45 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида уйнинг 30 кв м майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли уйнинг 100 кв м майдони ёнғиндан сақлаб қолиниб, бошқа туташ уйларга тарқалиши олди олинган.
“Ёнғиндан тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Учкўприк ва Ўзбекистон туманларида ёнғин содир бўлганди.