Дунёнинг энг яхши ёш футболчилари номи эълон қилинди

Спорт 7915
image

Испаниянинг “Marca” нашри 2021-2022 мавсумнинг энг яхши 25 та ёш футболчисидан иборат рўйхатни тузди. Ушбу рейтингнинг биринчи ўрнини “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниор эгаллаган.

Иккинчи поғона кўпчлик учун кутилмаганда, “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холандга насиб этди. Ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборганлиги ҳам Холандга тўсқинлик қилмаган.

Кучли учликка Каталониянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Педри якун ясаб берган. Педри “кўк анорранглилар” учун ўта омадсиз ўтган мавсумда ҳам ўзининг энг яхши сифатларини кўрсата олди.

Қайд этиш жоизки, ушбу рейтингга 2021-2022 йилги мавсумнинг бошланиши вақтида 21 ёшдан ошмаган футболчилар киритилган.

Дунёнинг энг кучли 10 нафар ёш футболчиси билан танишинг:

1. Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”);

2. Эрлинг Холанд (“Боруссия Дортмунд”/“Манчестер Сити”);

3. Педри (“Барселона”);

4. Душан Влаҳович (“Фиорентина”/“Ювентус”);

5. Фил Фоден (“Манчестер Сити”);

6. Жуд Беллингем (“Боруссия Дортмунд”);

7. Гави (“Барселона”);

8. Орельен Тчуамени (“Монако”/“Реал Мадрид”);

9. Антони (“Аякс”);

10. Сандро Тонали (“Милан”).

Эслатиб ўтамиз, нуфузли “Тransfermarkt” портали дунёнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рейтингни тузганди.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилари ҳақида маълумот берилганди. Шунингдек, жорий йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда ўтказилган футбол бўйича Осиё кубоги У-23 нинг энг қиммат таркибга эга жамоалари ҳақида хабар қилинганди. Қолаверса, Осиё қитъасининг нархи “осмон” футболчиларидан иборат рейтинг ҳам тузилган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 114
Рейтинг: 3.1
t
×